Қорақалпоғистон Республикаси санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Қўнғирот тумани бўлимига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар фонди (УНИCЕФ) нинг Ўзбекистондаги вакили Рехина Мария Кастижион ташриф буюрди.
2025-08-29 16:00:00 / Янгиликлар

Ташрифнинг асосий мақсади — УНИCЕФ кўмагида бўлимга топширилган ва фойдаланишга киритилган замонавий лаборатория ҳамда тиббий асбоб-ускуналар ҳолати билан танишишдан иборат бўлди.
Лабораторияда ўрнатилган махсус шкаф, кондуктометр, электрон тарози, пҲ-метр иономер, консентратометр, магнитли аралаштиргич ва чайқатгич аппаратлар тўлиқ намойиш этилди. Шунингдек, УНИCЕФ томонидан ажратилган, махсус сақлаш талабларига мос тарзда жиҳозланган ваксиналар сақланадиган музлаткичларнинг иш фаолияти билан танишди.
Мазкур асбоб-ускуналар санитария-епидемиологик текширувлар сифатини ошириш ҳамда ваксиналарни хавфсиз сақлаш жараёнини замон талаблари даражасида ташкил этишга имкон яратмоқда.
Ташриф давомида муассаса фаолияти, амалга оширилаётган режа ва истиқболли йўналишлар юзасидан ҳам фикр алмашилди. УНИCЕФ томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш натижасида бўлимнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги ишларни янги босқичга кўтармоқда.






