Қўнғирот туманида киберхавфсизлик бўйича тарғибот семинари ўтказилди
2025-08-28 11:00:00 / Янгиликлар

Қўнғирот тумани маданият саройида аҳоли ўртасида киберхавфсизлик саводхонлигини ошириш мақсадида семинар ташкил қилинди. Унда туман аҳолиси, маҳалла еттилиги аъзолари ҳамда тижорат банклари иштирок этди.
Тадбирни туман прокурори Ж.Реймов, Қорақалпоғистон Республикаси АЦЖККБ ходими Ш.Узакбергенов ва туман ИИБ 1-ўринбосари А.Даулетмуратовлар олиб борди.
Семинар давомида ҳозиги кунда кенг қўлланилаётган фуқароларнинг банк пластик карталаридан пул маблағларини ўғирлаш ҳолатлари, уларнинг олдини олиш чора тадбирлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, мавзу юзасидан видеолавҳалар намойиш этилди.
Тадбир якунида иштирокчилар киберхавфсизликка оид долзарб саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.




