"Бостан" ва "Туран" маҳаллаларида Байрам нафаси
2025-08-27 10:00:00 / Янгиликлар
"Бостан" ва "Туран" маҳаллаларида Байрам нафаси

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Қўнғирот тумани "Туран" ва "Бостан" маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари томонидан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида "Ёшлар овози" танлови ўтказилди.
Тадбирни ўтказишдан мақсад энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида маҳалла фуқаролари, айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва ватанга бўлган муҳаббатини янада юксалтиришдан иборат.






