"ACWA Power" лойиҳаси доирасида муҳим учрашув бўлиб ўтди
2025-08-19 15:00:00 / Янгиликлар

Бугун Қўнғирот тумани мажлислар залида "ACWA Power" лойиҳаси қурилиши бўйича муҳим учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Қўнғирот тумани ҳокими Б. Мадаминов, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, шунингдек Осиё тараққиёт банки, IBIS компанияси(Сингапур), ACWA Power(Саудия Арабистони), EcoConsult(Иордания) ва Social Essence (Жанубий Африка) компанияси вакиллари ва "ACWA Power" компаниясининг Давлат ташкилотлари билан ишлашиш бўйича менежери А.Камалов ва компания вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди, шунингдек, экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳолига келтирилиши мумкин бўлган ноқулайликларни камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Осиё тараққиёт банки вакиллари томонидан билдирилган саволларга масъуллар томонидан тегишли тушунтиришлар ва жавоблар берилди.
Мазкур учрашув лойиҳанинг очиқлик, шаффофлик ва халқаро талаблар асосида амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.





