Туман ҳокими туз ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди
2025-08-14 18:00:00 / Янгиликлар
Туман ҳокими туз ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди

Қўнғирот тумани ҳокими Б. Мадаминов тумандаги туз ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган “SAVLATXON SAVDO” МЧЖ корхонасида ҳам бўлди.
Ҳоким ишлаб чиқариш жараёнларини, корхонанинг техник имкониятларини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди. Шунингдек, маҳсулот сифати, ички бозорлар учун етказиб бериш жараёнлари ҳамда корхонада яратилган иш ўринлари билан танишди.
Шунингдек,ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ва маҳсулот сифатини янада яхшилаш бўйича фикр алмашилди.





