“Гендер тенглик фаоли” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди
2025-07-31 15:00:00 / Янгиликлар
“Гендер тенглик фаоли” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Қўнғирот тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан жамиятда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек, корхона ва ташкилотларда бу борадаги ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг туман босқичи ташкил этилди.
Танловда турли ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этди. Улар ўз жамоаларида гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш борасида амалга оширган ишларини тақдим этдилар.
Танлов якунида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.









