Қўнғирот туманида ишсиз хотин-қизларни ҳунармандчиликка йўналтириш бўйича семинар-тренинг ўтказилди
2025-07-29 14:00:00 / Янгиликлар

Ишсиз хотин-қизларни ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчи хотин-қизлар сафини кўпайтириш мақсадида Қўнғирот туманида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда Қўнғирот тумани ҳокимининг ўринбосари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ж.Аметова, шунингдек, "Ҳунарманд бирлашмаси" туман бўлими бошлиғи Э.Илясова иштирок этди.
Улар томонидан иштирокчиларга ҳунармандларга яратилаётган имтиёзлар, молиявий кўмак ва бошқа амалий имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига эса ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиш, у билан шуғулланиш мумкин бўлган йўналишлар бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Семинар давомида ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад топишига йўналтириш ҳақида таъкидланди.






