Туман мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида ҳуқуқий масалалар муҳокама қилинди
2025-07-25 15:00:00 / Янгиликлар

Қоńıрат тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б.Мадаминов, туман прокурори Ж.Рейимов ҳамда муассаса, корхона раҳбарлари ва мáҳáлла еттилиги аъзолари иштирок этди.
Йиғилишда қонунчиликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2025-йил январ-июн ойлари давомида амалга оширилган прокурор назорати ишларининг якунларини муҳокама қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаш, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2025-йилнинг иккинчи ярмига белгиланган иш режасини тасдиқлаш бўйича ҳисоботи эшитилди.
2025-йилнинг олти ойи давомида йўл қўйилган хато-камчиликлар жиддий танқид қилинди ва бартараф этиш бўйича тегишли соҳа вакилларига кўрсатмалар берилди.









