"30-июл - Халқлар дўстлиги куни" муносабати билан "Дўстлик фестивали" бўлиб ўтди
2025-07-25 10:00:00 / Янгиликлар

Қўнғирот тумани Мусиқа ва санъат мактабида "30-июл - Халқлар дўстлиги куни" муносабати билан "Дўстлик фестивали" бўлиб ўтди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўнғирот тумани бўлими бошлиғи У.Тилеумуратова сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини янада кучайтириш, уларнинг миллий маданияти, урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда "Халқлар дўстлиги куни" байрами ва "Дўстлик фестивали" кўтаринки руҳда ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили ҳурматли Президентимиз томонидан кўп миллатли халқимизга алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, миллий-маданий марказларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда.
Байрам тадбири санъат усталари ижросидаги консерт дастури билан давом этди.







