“Долзарб 90 кун” доирасида 43-мактаб ва "Жингишке" маҳалласи ёшлари учун маънавий-маърифий саёҳат ташкил этилди
2025-07-25 10:00:00 / Янгиликлар
“Долзарб 90 кун” доирасида 43-мактаб ва "Жингишке" маҳалласи ёшлари учун маънавий-маърифий саёҳат ташкил этилди

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, фан ва касб-ҳунарга қизиқтириш мақсадида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. "Жингишке" маҳалласи ёшлари учун туманимиздаги Маънавият маркази ҳамда Ахборот-ресурс марказига саёҳат уюштирилди.
Мазкур ташриф давомида ёшлар китобхонлик маданияти, миллий қадриятлар, тарихий мерос ва замонавий ахборот манбаларининг аҳамияти ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, улар учун маънавий-маърифий суҳбатлари, савол-жавоблар ҳам ташкил қилинди.
Тадбир ёшларда ижобий таассурот қолдириб, уларнинг билим олишга бўлган қизиқишини оширишда муҳим омил бўлди.




