ПҚ-132-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик вакилларига етказиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди
2025-04-25 10:00:00 / Янгиликлар

Қўнғирот туманида Ҳурматли Президентимизнинг "Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар) ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида"ги ПҚ-132-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик вакилларига етказиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Бекзат Мадаминов сўзга чиқиб, қарор билан Қўнғирот туманини 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган тадбирларга тўхталиб ўтди.
Маълумот учун:
ПҚ-132-сонли Президент қарори билан Қўнғирот туманида
саноатни ривожлантириш кичик дастури бўйича:
🔹Тумандаги кичик, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги 1,1 гектар ер майдонларида 9 та лойиҳани амалга ошириш;
🔹Кичик қувватда фаолият юритаётган 8 та саноат корхонасининг қувватларини ошириш;
🔹Тумандаги "Barsakelmes" йирик туз кони захираларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида кон ҳудудида 50 гектар (темир йўлга яқин ҳудудда) майдонда тузни қайта ишлашга ихтисослашган "Barsakelmes Salt - Uzbekistan" кичик саноат зонасини ва Равшан маҳалласи ҳудудида 50 гектар ер майдонида кимё саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган саноат зоналарини ташкил этиш белгиланган.
➡️Хизматлар соҳасини ривожлантириш кичик дастури бўйича:
🔹Халқаро аҳамиятга эга А-380 автомобиль йўлининг туманнинг "Адабиёт" ҚФЙ ҳудудидан ўтган 1 км қисмининг 10 гектар ер майдонида хизмат кўрсатиш ва сервис лойиҳаларини амалга ошириш;
🔹"Довуд ота," "Бўғрахон ота" ва "Пайғамбар қизи" каби йирик зиёрат объектларида Зиёрат туризмини ҳамда Устюрт текислигида Саҳро туризмини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш;
🔹Қўнғирот тумани "Ўрнек" ҚФЙ ҳудудидаги 104 гектар ҳудуд учун ишлаб чиқилган мастер режа асосида лойиҳаларни амалга ошириш;
🔹22,9 млрд. сўм республика бюджети маблағлари ҳисобидан туман марказидан оқиб ўтувчи "Ингичка" каналининг 2,5 км қисмида хиёбон ташкил этиш, кичик савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини жойлаштириш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш насарда тутилган.
➡️Қарор билан Қўнғирот туманида қурилишни ривожлантириш кичик дастури бўйича:
🔹Республика ва маҳаллий аҳамиятга эга ҳамда ички автомобиль йўллари инфратузилмасини яхшилаш. Жумладан, 13,4 км асфальт қопламаси ётқизиш, 22,9 км пиёдалар йўлагини қуриш, 2 903 дона тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш;
🔹Осиё тараққиёт банки кўмагида Қўнғирот туманидаги 22 та маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасини якунлаш;
🔹Туман марказида жойлашган эски шифохонани бош режага мувофиқ 5 - 7 қаватли замонавий лойиҳа асосида ягона бинода барча хизматлар ва бўлимларни ўзида жамлаган тиббиёт комплексини қуриш;
🔹"Қорақалпоғистон" кўчасидаги 115 турар жой ва 10 турар жой бўлмаган уйлар, "Абдуллаев" кўчасидаги 2 турар жой бўлмаган, 1 икки қаватли кўп қаватли уйлар ва "Жинишке" канали бўйидаги 11 турар жой бўлмаган уйларнинг ўрнида замонавий лойиҳалар асосида энергия тежамкор 5-7 қаватли турар жойлар ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш белгиланган.






