34 йиллик орзу амалга ошди! Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида!
2025-06-12 10:10:00 / Янгиликлар
34 йиллик орзу амалга ошди!
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида!
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистоннинг янги тарихи ҳар соат, ҳар қадамда катта ҳарфлар билан ёзилмоқда. Футболимиз тарихида янги саҳифа очилди.
Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 10-тур ўйини доирасида Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Қатар терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мамлакат тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Президентимизнинг Фармони билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари - "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони, "Фидокорона хизматлари учун," "Дўстлик," ИИ-даражали "Саломатлик" орденлари, "Соғлом турмуш" ва "Шуҳрат" медаллари билан тақдирланди.
Бу ғалаба барча юртдошларимиз қалбини ғурур-ифтихорга тўлдирди. Дарҳақиқат, бугун юртимизда катта байрам. Бугунги кунда ҳар бир Ўзбекистонлик футболчиларимиз билан фахрланмоқда.

Ботирбой ЭЛМУРАТОВ,
Ўзбекистон ХДП Қўнғирот тумани
