Қўнғирот тумани ҳокими Б.Мадаминов ва туман прокурори Ж.Реймов тумандаги янгидан сайланган маҳалла раислари билан учрашди.
2025-06-10 15:00:00 / Янгиликлар

Қўнғирот тумани ҳокими Б.Мадаминов ва туман прокурори Ж.Реймов тумандаги янгидан сайланган маҳалла раислари билан учрашди.
Учрашувда маҳалла раислари олдида турган асосий вазифалар, аҳоли билан самарали иш олиб бориш, уларнинг даромадини ошириш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, "Обод хонадон-Обод кўча-Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Маҳалла раисларига хизмат гувоҳномалари ҳамда "Маҳалла раиси" кўкрак белгиси топширилди.






