Болалар ёзги дам олиш маскани ўз ишини бошлади
2025-06-03 09:30:00 / Янгиликлар

Ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш мақсадида "Óрнек"ОФЙ ҳудудида "Жайхун-2" болалар дам олиш маскани ўз ишини бошлади
Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари А.Мамутов сўзга чиқиб, бугунги кунда ёш авлоднинг ҳар томонлама комил инсонлар бўлиб етишиши учун барча имкониятлар эшиги очиқ эканлигини таъкидлади.Шундан сўнг меҳмонлар, ота-оналар марказда болаларнинг кўнгилли дам олиши учун яратилган шароитлар билан танишди









