Қўнғирот туманида "Долзарб 90 кунлик" тадбирларига тантанали старт берилди
2025-06-03 16:00:00 / Янгиликлар

Қўнғирот туманида "Долзарб 90 кунлик" тадбирларига тантанали старт берилди
Бугун Қўнғирот қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида Ҳурматли Президентимизнинг 15 май кунги видеоселектор йиғилишида берилган топшириғига асосан, ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида "Долзарб 90 кунлик" тадбирларига старт берилди.
Йиғилишни туман ҳокими Бегзад Мадаминов очиб бериб, барча маҳаллаларда, умумтаълим мактабларида олиб бориладиган тадбирларни юқори даражада ташкил этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берди. Соҳа раҳбарларининг режалаштирилган иш режалари билан танишди ва лойиҳага расман старт берди.
Очилиш маросимидан сўнг ҳудуддаги 10-сонли умумий таълим мактабида ёшлар учун ташкил этилган спорт, маданий ва кутубхона йўналишида ўтказилаётган тадбирлар билан танишди.









