"Яшил, хавфсиз ва даромадли маҳалла" тамойилларини жорий этиш бўйича семинар ташкил қилинди
2025-06-11 10:00:00 / Янгиликлар

Қўнғирот тумани "Қўнғирот" ОФЙда намуна сифатида ташкил этилган "Яшил, хавфсиз ва даромадли маҳалла" тамойиллари жорий этилган маҳаллада маҳалла еттилиги учун кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарни туман хокими Б.Мадаминов очди ва қайта тикланувчи энергия технологияларини жорий этиш, "Хавфсиз маҳалла, хавфсиз кўча, хавфсиз юлак" тамойилларини жорий этиш, томорқадан самарали фойдаланиш, "Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла" мезонларини жорий этиш буйича мутасадди раҳбарларга тавсия ва топшириқлар берди.









