Ҳокимият ҳақида

Ўзбекистон Республикасида Давлат бошқаруви уч турдаги ҳокимиятлар томонидан ташкил этилади. Булар қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларидан иборат. Қонун чиқарувчи ҳокимият - Олий Мажлис бўлиб, у қуйи ва юқори палатадан ташкил топган.
Қуйи, яъни “Қонунчилик палатаси” 150 нафар доимий равишда фаолият кўрсатувчи депутатлардан иборат бўлиб, асосан қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Юқори палата эса “Сенат” дейилади ва у 100 нафар сенаторлардан шаклланади. Сенаторлар ўзларининг асосий хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда вақти-вақти билан йиғилиб турадилар ва Қонунчилик палатаси томонидан яратилган янги қонун ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қабул қиладилар. Ижро ҳокимиятига Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида вазирликлар, идоралар, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари киради. Ижро ҳокимияти бир сўз билан айтганда жойларда қонунларнинг ижросини таъминлаш вазифасини бажаради.
Суд ҳокимиятига Республика Олий суди бошчилигида турли соҳалардаги барча судлар киради. Судлар ижро ҳокимияти ҳамда фуқаролар томонидан қонунларнинг бузилишига йўл қўймасликни таъминлайди.
Шаҳар ҳокимлиги шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди.
Шаҳар ҳокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгаши олдида ҳисоб беради.
Шаҳар ҳокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши шаҳар ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларнинг ҳамда шаҳар ҳокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.
Шаҳар ҳокимлиги фаолияти шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилади. Шаҳар ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ҳудуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради.
Шаҳар ҳокимининг меъёрий тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади. Шаҳар ҳокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади.
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 28-ноябардаги ПҚ-3407-сон қарорига мувофиқ шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиланади.
Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят-шаҳар Кенгашларининг ва вилоят ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек Қарши шаҳар ҳокимлигининг бошқарув аппарати тўғрисидаги Низомга амал қилади.
Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
Бошқарув аппарати халқ депутатлари Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.
Шаҳар ҳокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 28-ноябрдаги ПҚ-3407-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 март 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома” ҳамда вилоят ҳокимлигининг регламентига амал қилади. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади.
