Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
2025-10-11 17:00:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳар ҳокимлигида Қашқадарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят прокурорининг ўринбосари С.Б.Файзиев, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибият мудири Р.П.Раупов ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари, шунингдек жорий йилнинг 14 май куни тасдиқланган Қашқадарё вилоятида коррупциянинг олдини олиш, айниқса, маиший коррупцияга барҳам бериш мақсадида барча соҳа ва тармоқларни қамраб олувчи “Йўл харитаси” ижроси юзасидан вилоят ишчи гуруҳи томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Ўрганишлар давомида қурилиш, кадастр, соғлиқни сақлаш, камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда таълим соҳаларида айрим қонунбузилиш ва коррупция ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.
Йиғилиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.









