Қаршида “Аёллар дафтари” тизимининг 5 йиллик сарҳисобига бағишланган анжуман бўлиб ўтди
2025-07-18 18:50:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳрида “Иқтисодий мустақилликдан – ижтимоий фаоллик сари” шиори остида ўтказилган анжуманда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умида Абдуллаева, вилоят ҳокимининг ўринбосари Зиёда Аминова ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Анжуман давомида “Аёллар дафтари” тизими орқали 2020-2025 йиллар оралиғида вилоятда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди.
Қайд этилишича, 2020-2025 йиллар давомида 412 минг 597 нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилган. Шундан 381 минг 968 нафар аёлга 390,4 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилган. 224 минг 235 нафар эҳтиёжманд аёл иш билан таъминланган. 14 минг 559 нафар аёлга 180,2 млрд сўмлик имтиёзли кредит ажратилган.
Энг муҳими, ушбу тизим аёлларнинг иқтисодий мустақилликка эришиши, жамиятдаги ижтимоий фаоллигининг ортишида муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.
Анжуманда жамиятда ўз ўрнини топган, “Аёллар дафтари”дан чиққан етакчи аёллар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.









