Битирувчи ёшларга олтин медаллар топширилди
2025-06-27 17:50:00 / Янгиликлар

Жорий йилда Қарши шаҳридаги умумтаълим мактабларини 3 809 нафар йигит-қиз муваффақиятли тамомлаб, мустақил ҳаёт сари дадил қадам ташлади. Битирувчилардан 301 нафари олтин, 27 нафари эса кумуш медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, 62 нафар ўқувчи муддатидан олдин олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди, 407 нафар битирувчи эса турли даражадаги тил билиш сертификатларига эга бўлди.
Бугун Қарши шаҳар ҳокимлигида мактабларнинг иқтидорли битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев иштирок этиб, битирувчиларни эришган ютуқлари билан самимий табриклади, уларга олтин медалларни тантанали равишда топширди ҳамда келгуси ўқиш ва фаолиятларига омад тилади.









