Қарши шаҳрида хотин-қизларга психологик хизмат кўрсатиш маркази очилди
2025-06-13 17:45:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида хотин-қизларга психологик хизмат кўрсатиш бўйича янги марказ ўз фаолиятини бошлади.
Марказнинг тантанали очилиш маросимида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зиёда Аминова, вилоят ИИБ масъул ходими Замира Рустамова, Қарши шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Матлуба Очилова, шунингдек, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчилар янги марказда яратилган шарт-шароитлар, фаолият йўналишлари ҳамда мутахассислар томонидан кўрсатиладиган психологик хизмат турлари билан танишдилар. Мазкур марказ хотин-қизларга зўравонлик, оилавий низолар ва бошқа ижтимоий-психологик муаммолар юзасидан малакали психологлар ёрдамида маслаҳатлар беришни мақсад қилган.





