Қарши шаҳрида ёшларга бағишланган янги лойиҳа ва ташаббусларга старт берилди!
2025-06-04 14:50:00 / Янгиликлар

Ёзги таътил — бу нафақат ҳордиқ, балки ўз устида ишлаш, иқтидор ва қизиқишларни ривожлантириш учун ажойиб имконият!
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Долзарб 90 кунлик” дастури доирасида Қарши шаҳрининг барча маҳаллаларида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган лойиҳаларга старт берилди.
Дастлабки тадбир Чўлқувар маҳалласида бўлиб ўтди. Унда “Qizlar akademiyasi”, “Ibrat farzandlari”, “Mutolaa”, “UzChess”, “UstozAI” ҳамда “Zakovat” каби лойиҳалар тарғиботи ўтказилди. Шу билан бирга, ёшлар ўртасида шахмат мусобақалари ҳам ташкил этилди.
Мақсад — ёшларнинг ёзги таътил даврини нафақат мароқли, балки фойдали ўтказиш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва янги ютуқларга йўл очиш.





