Ҳоким хорижда бўлган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди
2025-04-29 20:45:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган, меҳнат қилаётган ҳамда яқинда ватанга қайтган ёшлар билан видеоконференсия шаклида онлайн мулоқот ўтказди.
Учрашувда айни пайтда Жанубий Корея, Япония, Россия, Хитой каби давлатларда яшаб, таълим олиб ёки меҳнат фаолияти билан банд бўлган йигит-қизлар иштирок этди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан бир қатор масалалар, жумладан, тадбиркорликка оид имтиёзлардан фойдаланиш, ҳарбий хизмат харажатлари, ишга жойлашиш каби йўналишларда таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат тегишли масъуллар томонидан қайд этилиб, уларнинг ижросини таъминлаш шаҳар ҳокимининг бевосита назоратига олинди.
Мазкур мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтиб, ёшлар билан доимий алоқани кучайтириш йўлида муҳим қадам бўлди.









