Қарши шаҳрида Россиянинг Киров вилояти вакиллари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-10-17 09:40:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳрида Россия Федерациясининг Киров вилояти иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Мария Александровна Зеленсова бошчилигидаги тадбиркорлар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳудудлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, икки ҳудуд тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ишбилармонлик муносабатларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, маҳаллий тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш, истиқболли инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти тадбиркорларининг Россия Федерацияси бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтириш, маҳсулотлар экспортини ривожлантириш ҳамда икки томонлама бизнес алоқаларини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



