Шаҳар ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-10-09 19:40:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев фуқаролар ва тадбиркорлар учун навбатдаги қабулини ўтказди. Қабул давомида ҳар бир фуқаро ва тадбиркор билан юзма-юз мулоқот қилиниб, уларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.
АТ «Алоқабанк» Қашқадарё вилояти филиали директори Шохруз Жонқуватов ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида мурожаатларни жойида ҳал этиш ва мавжуд муаммоларга ечим топиш чоралари кўрилди.
Қабулда жами 15 нафар фуқаро ва тадбиркорнинг мурожаати кўриб чиқилди. Улар, асосан, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит ажратиш, таълим кредити олиш, иш билан таъминлаш, уй-жой масалалари, йўлларни таъмирлаш ҳамда бошқа долзарб масалаларга оид бўлди.
Мурожаатларнинг 10 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ўз вақтида ва қонуний ҳал этилиши назоратга олинди.









