«Ватан таянчи» отряди аъзолари тантанали ваъда бердилар
2026-10-09 19:35:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Қарши шаҳридаги Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Авиация институтида шаҳардаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган «Ватан таянчи» отрядлари аъзоларининг тантанали ваъда бериш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қарши шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Ш. Намозов, Қашқадарё вилояти Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Г. Умурқулов, Авиация институти офицерлари ҳамда ҳарбий оркестр жамоаси иштирок этди.
Кўтаринки руҳда ва юқори савияда ташкил этилган маросим давомида ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, ҳарбий-ватанпарварлик туйғулари, миллий қадриятларга ҳурмат ва юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида «Ватан таянчи» отрядлари аъзоларига отряд эмблемалари ва гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.









