Халқаро ҳамкорлик
2026-07-07 19:55:00 / Янгиликлар

Кореянинг K-Beauty University таълим ассоциацияси ва Қарши ахборот технологиялари ва менежмент университети ўртасида қўшма таълим дастури йўлга қўйилди.
Халқаро таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий билим ва илғор тажрибаларни мамлакатимиз таълим тизимига жорий этиш мақсадида Корея Республикасининг K-Беаутй University таълим ассоциацияси ҳамда Қарши ахборот технологиялари ва менежмент университети ўртасида қўшма таълим (Дуал Education) дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Мазкур келишув талабаларга халқаро стандартлар асосида таълим олиш, икки давлатнинг илғор таълим тажрибасини ўзлаштириш ҳамда меҳнат бозорида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, рақобатбардош мутахассис сифатида шаклланиш имконини яратади.
Эслатиб ўтамиз, бугун шаҳар ҳокимлигида Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев K-Беаутй University таълим ассоциацияси вакилини қабул қилиб, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан музокаралар олиб борди. Мазкур учрашув эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш ва таълим соҳасидаги шерикликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди.
