Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг VII чақириқ 21-сессияси бўлиб ўтди
2026-05-12 22:20:00 / Янгиликлар

Сессияда шаҳарни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг 2026 йил 1-чоракдаги ижроси ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.Сессияда 2026-йил 1-чораги давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, уларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам муҳокама қилинди.Бундан ташқари, шаҳар маҳаллий бюджетининг ижроси, даромадларнинг қўшимча манбаларини шакллантириш, мавжуд резервлардан самарали фойдаланиш ҳамда маҳаллий бюджет тушумларини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан ҳисоботлар эшитилди.Сессияда шаҳарда ичимлик ва иссиқ сув таъминоти, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш, табиий газ ҳамда чекка ҳудудларга суюлтирилган газ етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳам атрофлича кўриб чиқилди.Бундан ташқари сессияда бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан депутатлар томонидан фикр ва таклифлар билдирилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.









