Қарши шаҳрида хотин-қизлар фаоллари учун семинар-тренинг ўтказилди
2026-05-12 21:35:00 / Янгиликлар

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Қарши шаҳри хотин-қизлар фаоллари иштирокида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини барвақт аниқлаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.Қўмита бўлим бошлиғи Шоира Собирова иштирокида ўтган семинарда хотин-қизлар ва болалар ўртасида жиноятчиликка мойилликни юзага келтираётган ижтимоий омилларни аниқлаш, “хавф гуруҳи”га кирувчи оилалар ва шахслар билан манзилли ишлаш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, психологик, ижтимоий ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, маҳаллаларда давлат ва жамоат институтлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш механизмлари юзасидан тушунтиришлар берилди.Семинар давомида маҳаллаларда ижтимоий профилактика ишларини самарали ташкил этиш мақсадида профилактика инспектори, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириш зарурлиги таъкидланди. Мазкур гуруҳлар томонидан маҳаллалар кесимида хонадонбай юриш, аҳолининг ижтимоий аҳволи, турмуш тарзи ва мавжуд хавф омилларини манзилли ўрганиш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.Бундан ташқари, хонадонбай ўрганишлар натижасида аниқланган хавф гуруҳидаги шахслар ва оилалар билан ишлаш механизмлари, махсус ишлаб чиқилган сўровномалар асосида оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, яшаш шароити, даромад манбалари, мавжуд муаммо ва эҳтиёжлари ҳамда ҳуқуқбузарликка олиб келувчи омилларни аниқлаш тартиблари тушунтирилди.Семинар якунида оила паспортларини шакллантириш, манзилли кузатув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда профилактика объекти сифатида рўйхатга олинган хотин-қизлар билан индивидуал ишлаш бўйича амалий тавсиялар берилди.


