“Нахшаб” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
2026-04-25 14:10:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳрининг “Нахшаб” маҳалласида инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудни янада обод қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги 4 та трансформатор пунктида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Эскирган симёғочлар ўрнига 85 та янги темир-бетон устунлар ўрнатилиб, электр тармоқлари босқичма-босқич янгиланмоқда. Шунингдек, ҳаво электр узатиш линиялари таъмирланиб, 24 километр СИП кабель тармоғи тортилмоқда.
Газ таъминоти тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Қарши шаҳар газ филиали томонидан 3,6 километр газ тармоқлари эстетик тартибга келтирилиб, бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, маънан эскирган 6 та газ тақсимлаш пунктлари (ГРП) демонтаж қилиниб, 428 та хонадонга регуляторлар ўрнатилди ҳамда газ босими тизими 3 босқичдан 2 босқичга ўтказилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида сув қувурларида таъмирлаш ишлари бажарилиб, мавжуд носозликлар бартараф этилди.
Маҳалла ҳудудининг эстетик қиёфасини янада яхшилаш мақсадида бинолар фасадлари ва дарахтлар оқланмоқда. Тозалик, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.



