Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг 17-сессияси бўлиб ўтди
2026-01-23 09:45:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг 17-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига мувофиқ бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Дастлаб, Қарши шаҳар прокурори Собиржон Темиров томонидан шаҳар прокуратураси томонидан 2025 йил давомида қонунийликни таъминлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди. Депутатлар мазкур масала юзасидан тегишли муҳокамалар олиб бордилар.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда 2025 йил давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика ҳолати юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Фаррух Ибрагимовнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2026 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш масаласи юзасидан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Нурбек Турдиев ҳисобот берди.
Сессия давомида яна бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниб, улар бўйича тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.









