Очиқ эшиклар куни
2025-11-25 15:35:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳар ҳокимлигида аксилкоррупсия ойлиги ҳамда 9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Унда ҳокимлик аппарати ходимлари ва шаҳар ташкилотлари масъуллари иштирок этди.
Йиғилишда коррупциянинг олдини олишда устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди. Бу мақсадда “Очиқ эшиклар кунлари”ни мунтазам ташкил этиш, мурожаатларни онлайн қабул қилиш механизмларини соддалаштириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чоралар белгиланди.
Бундан ташқари, Қарши шаҳрида “Коррупцияга қарши жамоатчилик кенгаши” фаолиятини янада кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.


