Ҳоким ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказди
2025-12-23 20:15:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев “Болалар ҳаракати” сардорлари ҳамда иқтидорли ва ташаббускор ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда “Болалар ҳаракати” сардорлигига сайланган ўқувчи-ёшларга “Ишонч ёрлиғи” ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ал-Хоразмий издошлари” олимпиадаси ғолиблари ҳамда “Конститутсия билимдони” шиори остида ташкил этилган “Ҳуқуқий-маърифий билимдон” кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллаган 44-умумий ўрта таълим мактабининг “Ренессанс ёшлари” жамоасига ҳам эсдалик совғалари топширилди.
Учрашув якунида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, келгусида уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.









