Электрон иштирок
1997 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикасининг "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги 400-I-сонли Қонуни қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасида фуқаролар ва тадбиркорлик вакиллари учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, давлат бюджети параметрларини ва шунга ўхшаш масалаларни муҳокама қилиш ҳамда қабул қилишда электрон тарзда иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратилган. Бу жараёнда фуқаролар ва тадбиркорлар фаол иштирок этишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишга бўлган конституцион ҳуқуқини сўзсиз амалга оширилишига кўмаклашади. Сиз ушбу ахборот тизими ёрдамида ўз ариза, таклиф ёки шикоятингизни Ўзбекистон Республикаси Президентига юборишингиз мумкин.
Электрон иштирок этиш асосида ҳал этилган мурожаатлар.
Тадбиркор виртуал офиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (БИЗНЕС-ОМБУДСМАН)
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали
Порталда давлат бошқарувининг барча соҳалари ва даражаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари эълон қилинади. Ушбу портал фуқаролар ва тадбиркорлик вакиллари учун мазкур лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ўз таклифларини киритишда фаол иштирок этиш имкониятини яратади.
Электрон иштирок этиш асосида кўриб чиқилди.
Халқ Назорати
Пойтахт аҳолининг ва Тошкент шаҳар хизматларининг ўртасида самарали ҳамкорлик қилиш учун интерактив сервис.
Электрон иштирок этиш асосида ҳал этилган мурожаатлар.
Жамоавий мурожаатлар портали (Менинг фикрим)
Жамоатчилик ташаббусларининг ягона платформаси ташкил этилиб, унда фуқаролар ва бизнес вакиллари учун Олий Мажлис палаталаридан бирига ёки халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига кўриб чиқиш учун жамоавий мурожаатлар бериш имконияти яратилди.
Электрон иштирок этиш асосида кўриб чиқилди.
"Очиқ бюджет" ахборот портали
Порталда фуқароларнинг бюджет маблағларини тақсимлашда иштирок этиш механизми жорий этилган, бюджет харажатларининг манзиллилиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконияти яратилган, шунингдек, жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида туман (шаҳар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш имкони берилган.
Электрон иштирок этиш асосида амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботлар.