Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2024 — 2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 30 августдаги ПҚ-308-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида “Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилган, шу жумладан, унга Давлат-хусусий шериклик жамғармасига келиб тушган маблағларни самарали бошқариш вазифалари юкланган.
Ўзбекистон хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва давлат хизматларини кўрсатишни яхшилаш бўйича кенгроқ стратегия доирасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини амалга оширмоқда. 2019 йилда “ДХШ тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганидан бери ташкилот энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва бошқа соҳаларда турли ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда.
ДХШ лойиҳалари Осиё Тараққиёт банки, Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки, Халқаро Молия Корпорацияси, Ислом Тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки каби Халқаро Молия институтлари билан ҳамкорлик қилади. ДХШ лойиҳаларининг мақсади – лойиҳаларнинг сифатини ва жозибадорлигини ошириш, барқарорлигини таъминлаш, шунингдек уларни самарали ва иқтисодий тарзда амалга оширишдир.
Хусусий секторнинг тажриба ва ресурсларидан фойдаланган ҳолда, ҳукумат муҳим инфратузилма ва хизматларни етказиб беришни тезлаштирмоқда, шу билан бирга хавфларни бўлишиб, ўсиш учун янги имкониятлар яратмоқда. Хусусан, Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси, Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ҳамда бошқариш лойиҳаси, Ўзбекистон Республикасида Гемодиализ хизматларини кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шериклиги лойиҳаси ва шу каби йирик лойиҳалар тендер ғолиблари томонидан амалга оширилган ва оширилаётган машхур лойиҳалар сирасига киради. Қўшимча маълумотларни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30-октабрдаги 720-сон қарорига мувофиқ тартибда амалга оширилади. Шунингдек, низомда Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби ҳам кўрсатилган.
ДХШ ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун савол йўллашингиз мумкин.