Рўйхатга олиш - 2026
Аҳолини рўйхатга олиш ҳақида
Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-173 сон фармони билан 2026-йил 15 январь — 28 февраль кунлари муҳим тадбир ўтказилади.
Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади:
1 босқич 15-31-январь
17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилади.
2 босқич 4-28-февраль
“Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади.
Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади.
Саволномадаги маълумотлар бошқа идораларга тақдим этилмайди.
Саволнома таркиби
Жами саволлар сони: 71 та
Аҳолига оид: 54 та
Қишлоқ хўжалигига оид: 17 та