Коррупцияга қарши курашиш ва Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
2025-10-13 19:00:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш ва Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун, Олтинсой тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Баҳром Махматраемов, Давлат хавфсизлик хизмати туман раҳбари бошчлигида туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ва тегишли масъуллар иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш ва Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш” юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда, коррупцияга қарши муросасиз курашиш, ходимларда ҳалоллик, шаффофлик ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш маданиятини шакллантиришга қаратилди. Шунингдек, коррупциявий хавфларни аниқлаш, уни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш, ҳалол меҳнат қилиш ва хизмат мажбуриятларини тўлиқ бажариш, маиший коррупция каби муҳим масалалар кенг муҳокама қилинди.








