Хавфсиз ва соғлом юрт
2025-07-14 18:10:00 / Мажлислар

Олтинсой туманида 2025 йил 6 ойи якуни бўйича қизил тоифадаги маҳаллаларда келгусида жиноят содир этилишини олдини олиш, ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни кескин камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Олтинсой тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари, "маҳалла йеттилиги" иштирокида ўтказилган тадбирда оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида уларни соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда мажбурий даволаниши учун жойлаштириш чораларини кўриш, вояга йетмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка йўл қўймаслик, тунги вақтда вояга йетмаганларнинг назоратсиз ҳолда юришини олдини олиш бўйича аниқ чора тадбирлар асосида иш олиб бориш кераклиги таъкидланди.







