Экологик назорат атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш?
2026-10-28 13:05:00 / Янгиликлар

Экологик назорат атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш?
Экологик назорат атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш,табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги экологик қонун ва қонунга асосланиб қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган экологик талаб ва қоидалари бузилишларини аниқлаш, олдини олиш, уларни бартараф қилишда янада самарали хаттиҳаракатларни амалга оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик чора тадбирлари тизимидир. Экологик назоратнинг ҳуқуқий асослари - Ўзбекистон Республикасининг ”Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунида белгиланган. Экологик назорат- бу корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, вазирликлар, давлат кўмиталари, турли идоралар ва фуқароларнинг экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш,табиий ресурслардан оқилона тежамкорлик билан фойдаланиш, аҳоли, хўжаликлар ва иншоотлар фаолиятларини экологик хавфсизлик нормативлари ва қоидаларга риоя қилишини текшириш, атроф-муҳит ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш, экологик экспертиза қилиш ва бу соҳада бошқа зарур ташкилий –ҳуқуқий тадбир-чораларни амалга оширишдир. Экологик назоратнинг мақсади - бу экология ва атроф-муҳит соҳасидаги экологик ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш, айбдорларга экологик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда жазо чораларни ва ёзма мажбурий қоидаларни қўллаш,салбий оқибатларни бартараф этишдир. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасида экологик назоратнинг асосий вазифалари белгиланган. Экологик назоратнинг асосий вазифалари: -атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш; -атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш; -мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш; -юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш; -атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш; -табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирокини таъминлашдан иборат. Экологик назоратнинг объектлар: - атроф табиий муҳит ва унинг алоҳида соҳаларининг ҳолати; -атроф табиий муҳит ва унинг алоҳида соҳаларини муҳофаза қилиш бўйича мажбурий чораларни бажарилиши; экологик қонунлар ва унга асосланиб чиқарилган бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоида ва талабларига риоя қилишдир. Экологик назоратни амалга ошириш мураккаб жараён бўлиб, амалдаги экологик қонун ҳужжатлари ва уларни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш асасида экологик назоратни амалга оширилишининг усулларини кўрсатиш мумкин: Экологик назорат мониторинг усулида амалга оширлади. Бу- табиий муҳитда содир бўлаётган физик, кимёвий, биологик жараёнларни, атмосфера ҳавоси, тупроқ, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланиш даражасини, ифлосланишнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсири оқибатларини кузатиб бориш, манфаатдор ташкилотлар ва аҳолини атроф табиий муҳитда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида жорий ва шошилинч ахборотлар ҳамда бу муҳит ҳолатига доир тахминлар билан таъминлашдир.
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой
туман судининг судья ёрдамчиси
Н.Соатов




