ҚИММАТГА ТУШГАН БЕЗОРИЛИК !
2026-09-24 10:05:00 / Янгиликлар

Суд очерки
ҚИММАТГА ТУШГАН БЕЗОРИЛИК !
Матлуба ҳали турмушга чиқмаган. Ёши ҳам ўттизни қоралаб қолган қиз бола. У бу нарса олиб келиб савдо билан шуғулланади. Кимки уни савдо қилаётган чегарасини тўсса балога қолади. Бундай ҳолат деярли ҳар куни бўлиб туради. У учун бундай одатлар шунчаки бир ҳолатга айланиб қолган. Шу куни ҳам уни савдо қилаётган жойида, рўпарасида Холдон деган аёл келини билан бозорлик қилиб қайтишида бир паст туриб қолди.
Матлуба савдо растасидан айланиб ўтиб, нима қилиб турибсилар дея ҳа йўқ, бе йўқ Халимани сочидан тортиб ерга йиқитиб судраб ташлади. Ерга қаттиқ йиқилган аёлни яна дўппослай кетди. Уларни шу ердаги таксислар зўрға ажратишди. Йиқилиш, муштлар зарбидан тан жароҳати олган Халима Жумаева бозордан уйига эмас, шифохонага боришга тўғри келди.
Шу ердагилардан кимдир “қуш уясида кўрганини қилади” деса яна кимдир “ўстирган палагига қараб тортибдида” дейишди. Бу кимни қизи деб сўраса уни танийдиган таксис йигитлардан бири Бибиш “дев” опани қизида, - деди.
Ҳа, зотига қараб тортибдида дейишди шу ердагилар. Халима Жумаева туман шифохонасида яна бошқа клиникаларга даволаниб барча дори –дармонга кетган харажатларини квитанцияларини йиғиб юрган эди. Яхшиямки бировларга ўхшаб нима керак деб ташлаб юбормагани.
Шу бўйича суриштирув ишлари олиб борилганда асқотиб қолди. Тўпланган ҳужжатлар судга ҳавола қилинганда жабрланувчи Халима опадан Матлуба бирон марта ҳам узр сўрамагани, холидан хабарлашмагани маълум бўлди.
Суд ҳужжатларни варақлаб кўриб, бир тўхтамга келди. Жамоат жойида қиз бола бўла туриб инсонга тан жароҳати етказгани учун безорилигини жазо билан баҳолади. Энди Матлуба Соатова икки йил давлат фойдасига йигирма фоиз ишлаб берадиган бўлди.
Шу билан бу иш якунланмади. У яна калтакланган Халима Жумаевага етказилган зарари учун тўққиз миллион саккиз юзу икки минг сўм тўлайдиган бўлди.
Безори қизни қилиғи қимматга тушди.
Эргашев Илхом Қулдошевич
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман cудининг тергов судьяси
