📝 Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгашининг ВИИ чақириқ йигирманчи сессияси бўлиб ўтди
2026-07-27 16:20:00 / Янгиликлар

📝 Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгашининг ВИИ чақириқ йигирманчи сессияси бўлиб ўтди
Бугун, 2026-йил 27-июл куни Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгашининг VII чақириқ йигирманчи сессияси ўтказилди.
Сессия кун тартибидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги, жиноятчиликнинг олдини олиш, коррупсияга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий буджет маблағларини самарали йўналтиришга оид долзарб масалалар ўрин олди.
Шунингдек, депутатлар томонидан сайлов билан боғлиқ ташкилий масалалар, хусусийлаштириш дастури ижроси, географик объектларга ном бериш ҳамда амалдаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар ва топшириқлар белгиланди.









