🌿 Бўстон – ободлик сари дадил қадам!
2026-07-18 10:00:00 / Янгиликлар

🌿 Бўстон – ободлик сари дадил қадам!
#Маҳаллада_ободлик_ва_меҳр_саховат_ойлиги
Олтинсой туманининг "Бўстон" маҳалласида "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Маҳаллани замонавий ва намунавий ҳудудга айлантириш мақсадида кўчалар ва жамоат жойлари тартибга келтирилмоқда, ариқ-зовурлар тозаланиб, суғориш тизимлари яхшиланмоқда. Шунингдек, яшил ҳудудлар парвариш қилиниб, дарахт ва гулзорлар обод этилмоқда, санитария-тозалик ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Бу эзгу ташаббуснинг бош мақсади — маҳаллаларда озодалик маданиятини юксалтириш, аҳоли учун янада қулай ва файзли яшаш муҳитини яратиш ҳамда ҳудудлар қиёфасини тубдан яхшилашдан иборат.
🤝 Азиз юртдошлар!
Обод маҳалла — ҳар биримизнинг масъулиятимиз. Хонадонингиз, кўчангиз ва маҳаллангиз озодалигига бефарқ бўлманг. Ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этинг, атроф-муҳитни асраш ва янада гўзал масканга айлантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.
Биргаликда Олтинсойимизни янада обод, файзли ва намунавий ҳудудга айлантирайлик! 🇺🇿🌳









