ОВЧИ МАҲАЛЛАСИДАГИ 26-СОНЛИ МАКТАБ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА
2026-07-13 10:00:00 / Янгиликлар

#Овчи
#қурилиш
#таълим
ОВЧИ МАҲАЛЛАСИДАГИ 26-СОНЛИ МАКТАБ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА
Олтинсой тумани ҳокими Отабек Мавлянов томонидан "Овчи" маҳалласида реконструкция қилинаётган 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.
Ташриф давомида реконструкция ишларининг бориши, қурилиш-монтаж ишларининг сифати, фойдаланилаётган қурилиш материаллари ҳамда объектни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими мутасаддиларга қурилиш ишларини сифатли ва жадал суръатларда олиб бориш, қурилиш меъёр ва қоидаларига қатъий риоя этиш, ҳар бир босқични белгиланган лойиҳа асосида амалга ошириш ҳамда объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Таъкидланганидек, мактабнинг реконструкция қилиниши ўқувчилар учун замонавий ва қулай таълим муҳитини яратиш, таълим сифати ҳамда ўқув жараёни самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.









