«Мингчинор», «Паҳлавон» ва «Тоғай Мурод» маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди
2026-07-08 11:20:00 / Янгиликлар

#Олтинсой
#сайёр_қабул
#очиқ_мулоқот
«Мингчинор», «Паҳлавон» ва «Тоғай Мурод» маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди
Олтинсой туманининг «Мингчинор», «Паҳлавон» ва «Тоғай Мурод» маҳаллалари аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда Олтинсой тумани ҳокими Отабек Мавлянов, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Акром Турдиев ҳамда туман прокурори Равшан Турдиев иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатлари ва таклифларини тинглади.
Мурожаатлар асосан бандлик, уй-жой, ички йўллар, электр таъминоти, ичимлик суви, кадастр ва ижтимоий масалалар юзасидан бўлди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда ижроси муддат талаб этадиган масалалар юзасидан масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар юклатилди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, ҳудудлардаги муаммоларни жойида ўрганиш ва уларни тизимли ҳал этишга хизмат қилмоқда.









