Ҳоким ўринбосари қабул ўтказди
2026-06-01 10:00:00 / Янгиликлар

#қабул
#олтинсой
Ҳоким ўринбосари қабул ўтказди
Олтинсой туманида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Хуррам Чориевич Лапасов иштирокида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул асосан аграр соҳага оид масалаларга бағишланиб, фермерлар, деҳқонлар ҳамда фуқароларнинг ер ажратиш, суғориш суви таъминоти, агротехник тадбирларни ташкил этиш, субсидия ва бошқа қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.
Қабул давомида фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда аграр соҳада мавжуд масалаларга амалий ечим топиш устувор вазифа экани таъкидланди.






