“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий йўналишлари
2026-06-04 11:00:00 / Янгиликлар

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий йўналишлари
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди. Унда турли соҳалардаги ислоҳотлар, иқтисодий ўсиш, таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимларининг такомиллаштирилиши, экологик барқарорликни таъминлаш ва давлат бошқарувини замонавийлаштириш каби мақсадлар кўзда тутилган.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналишдан иборат:
- ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;
- барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
- сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
- қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
- “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси Ўзбекистонда ҳар бир йилга бериладиган номлардан келиб чиқиб қабул қилинадиган Давлат дастурлари асосида амалга ошириб борилади. Стратегияни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, шунингдек, уни амалга ошириш бўйича тегишли йиллик дастурларни тайёрлаш ва ижросини мувофиқлаштириш “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси зиммасига юкланган.
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман
судининг тергов судьяси И.Эргашев
