Инвестор билан учрашув ўтказилди
2026-06-03 19:25:00 / Янгиликлар
Олтинсой тумани ҳокими Отабек Мавлянов Жанубий Кореянинг ЖОНГҲАН ИНДУСТРЙ CО., Лтд компанияси раҳбари Кюнг-ҳо Беа билан учрашув ўтказди.

Инвестор билан учрашув ўтказилди
Олтинсой тумани ҳокими Отабек Мавлянов Жанубий Кореянинг ЖОНГҲАН ИНДУСТРЙ CО., Лтд компанияси раҳбари Кюнг-ҳо Беа билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида туманда иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, замонавий “Смарт Фарм” технологияларини жорий этиш, инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.
Томонлар истиқболли ҳамкорлик йўналишлари, замонавий иссиқхоналар ташкил этиш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.




