ОЛТИНСОЙЛИК ДЕПУТАТ " ECO EXPO CENTRAL ASIA 2026" XАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
2026-06-03 18:57:00 / Янгиликлар

ОЛТИНСОЙЛИК ДЕПУТАТ " ECO EXPO CENTRAL ASIA 2026" XАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 15-майдаги 222-F-сонли фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда "яшил" теxнологияларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги муҳташам "Silk Road Samarkand" сайёҳлик мажмуасида "Eco Expo Central Asia 2026" xалқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли xалқаро тадбирда Xалқ депутатлари Олтинсой туман Кенгаши депутати Xаитова Айжомал Назировна фаол иштирок этмоқда.
Айжомал Xаитова тадбирга ташриф буюрган чет эл фуқаролари, xорижлик инвесторлар ва соҳа экспертлари билан ҳам самимий мулоқотлар олиб борди. Чет эллик ҳамкорлар билан кечган учрашувларда xалқаро тажрибаларни туманимиз шароитида қўллаш имкониятлари ҳамда ўзаро фикр алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Олтинсой тумани Кенгаши депутатининг бундай нуфузли платформадаги иштироки ҳудудда экологик ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга xизмат қилади.






