"СТЕАМ" НМТТ ташкилоти фаолияти ўрганилди
2026-05-04 10:25:00 / Янгиликлар

"СТЕАМ" НМТТ ташкилоти фаолияти ўрганилди
Туман ҳокими Отабек Мавлянов ҳамда тегишли масъуллар томонидан туманда фаолият юритаётган СТЕАМ йўналишидаги нодавлат мактабдан ташқари таълим (НМТТ) ташкилотининг фаолияти ўрганилди.
Ташриф давомида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, замонавий ўқув жиҳозлари, таълим жараёнининг сифати ҳамда СТЕАМ (фан, технология, муҳандислик, санъат ва математика) йўналишида олиб борилаётган машғулотлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, ёшларнинг инновацион фикрлашини ривожлантириш, уларни замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш ҳамда иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Туман ҳокими томонидан ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш ҳамда ёшлар учун қўшимча имкониятлар яратиш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.




