Туманда ижтимоий соҳа обектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
2026-05-04 10:20:00 / Янгиликлар

Туманда ижтимоий соҳа обектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
Туман ҳокими Отабек Мавлянов раҳбарлигида туманда ижтимоий соҳа обектларини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга обектларда реконструксия ва капитал таъмирлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Туман ҳокими томонидан ушбу обектларда олиб борилаётган ишлар доимий назоратга олиниб, қурилиш сифати, муддатларга риоя этилиши ҳамда яратилаётган шароитларнинг замонавий талабларга мослиги алоҳида эътиборга олинмоқда.
Мазкур ишлар натижасида ҳудудда замонавий инфратузилма шаклланиб, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлиги сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.





